1. Asosiy
  2. Matbuot markazi
  3. OAV biz haqimizda

Ярмаркада “Ўзбек геология қидирув” АЖ 96 турдан зиёд маҳаллий маҳсулотлар намойиш этди

105

Хабарингиз бор, куни кеча “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар марказида Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси очилди.

Хабарингиз бор, куни кеча “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар марказида Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси очилди.

Бўлиб ўтаётган ярмаркада мамлакатимиздаги юзга яқин корхона, ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳамда импорт бўйича йирик тармоқ корхоналари томонидан харид қилинган импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар намойиш қилинмоқда.

Шунингдек, ярмаркада “Ўзбек геология қидирув” АЖ ҳам фаол иштирок этмоқда. Кўргазмада жамият таркибидаги Марказий ишлаб чиқариш базасида ишлаб чиқарилган асосан геологик-қидирув жараёнида ишлатиладиган буюмлар, бурғилаш ишларида махсус техникалар учун керак бўладиган эҳтиёт қисмлари каби 96 турдан ортиқ маҳсулотлар ўрин олган.

Бу эса албатта маҳаллий саноат корхоналари учун импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳисобига ўз фаолият соҳасини янада кенгайтиришга, рақобатбардош саноат маҳсулотларни ишлаб чиқаришга замин яратади.

Ярмаркадан кўзланган асосий мақсад маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарни битта платформада жамлаш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда келишувлар асосида шартномалар тузилишдан иборат, деб хабар беради, “Ўзбек геология қидирув” АЖ Матбуот хизмати.

Манбаа: yuz.uz

Bo‘lishish

Foydali havolalar