"O‘ZBEK GEOLOGIYA QIDIRUV" AJ
  1. Асосий
  2. Матбуот маркази
  3. Пресс-конференциялар

“Ўзбек геология қидирув” АЖда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар

739

Акциядорлик жамиятида 2024 йил давомида 20 дан ортиқ Коррупцияга қарши ички меъёрий ҳужжатлар ва ИСО халқаро стандарт талаблари бўйича иш олиб борилди.

Акциядорлик жамиятнинг 2024 йил 29 январдаги 09-сонли буйруғи билан “Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги амалга ошириладиган чора-тадбирлар Дастури” тасдиқланган. Ушбу дастурга мувофиқ 17 тадбир белгилаб олиниб 75 фоизи белгиланган вақтларда 20 фоизи маълум сабабларга кўра муддатидан кечиктириб бажарилди.

Жамиятнинг бошқарув аппаратида 30 дан ортиқ бошқарма ва бўлимларда ҳамда мустақил бўлмаган 7 та ҳудудий таркибий бўлинмалар кесимида коррупцияга қарши курашиш тадбирлари амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш самарадорлик рейтинги E-antikor.uz платформаси баҳолаш жорий этилиши сабаб 2024 йил

19 февралдаги 17-сон буйруқ билан “Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш услубиёти” янги таҳрирда тасдиқланди.

e-antikor.uz платформаси орқали акциядорлик жамиятининг функциялар доирасида маълумотлар тўлдирилди. Натижада 30 та функциялар хавф-хатарлар баҳоланиш жараёнида та «Юқори», та «Ўрта» ва 14 та «Паст» даражада қайд этилди. 2024 йил 17 май куни мазкур хавф-хатарларни бартараф этиш бўйича 16 банддан иборат чора-тадбирлар Дастури тасдиқланган. 2024 йил дастурда белгиланган тадбирлар мезонлар доирасида бажарилди. Ҳамда бу мезонлар хавф-хатарларнинг Юқоридан-ўртага, ўртадан-паст даражага тушишига асос бўлиши мумкин.

Манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш борасида 3762 нафар ходим томонидан декларациялар тўлдирилди. Жумладан, Марказий аппаратда

142 нафар, «Қизилқум» МГҚEда 878 нафар, Марказий лабораторияда

82 нафар, «Самарқанд» МГҚEда 852 нафар, «Тошкент» МГҚEда

620 нафар, «Хисор» МГҚE 474 нафар «Регионал» МГТE 678 нафар ходимлар декларацияларни тўлдирди. Тўлдирилган декларацияларда юзасидан 42 та эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви Ахлоқ комиссияси томонидан манфаатлар тўқнашуви эмас деб топилди.

Кон-геология вазирлиги томонидан 2024 йил 12-центабрда

36-3403-сонли хат асосида тақдим этилган маълумотлар асосида Жамиятнинг 16 нафар ходимда (шундан 3 нафари «Регионалгеология» ДМ ходими)

17 та тадбиркорлик субъектларида раҳбар ёки ўз улушига эга эканлиги натижасида манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқарувчи вазият юзага келган. Ушбу ҳолат юзасидан 16 нафар ходимларга юқоридаги ҳолатларни бартараф этиш юзасидан огоҳлантириш хатлари берилди ҳам 13 та ҳолат бартараф этилди.

2024 йил акциядорлик жамияти томонидан харидлар соҳасида жами

1932 та шартномалар расмийлаштирилди. Шулардан:

- электрон дўкон орқали – 1194;

- коорпорацион биржа орқали – 406;

- аукцион орқали – 207;

- спот орқали – 9;

- танлов орқали – 39;

- тўғридан-тўғри – 14.

Барча тузилган шартномаларга коррупцияга қарши бандлар киритилди. Коррупцияга қарши бандларни киритишни рад этиш ҳолатлари мавжуд эмас.

Акциядорлик жамияти томонидан 2024 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27-центабрдаги ПҚ-3953-сонли қарори талаблари асосида шартнома имзоланган. Йил давомида 31 та контрагентларни текширишдан ўтказилиб коррупциявий ҳолатлар (манфаатлар тўқнашуви) аниқланмади. Тўғридан тўғри етказиб берувчилар билан тузилган шартномаларга ҳамда энг яхши танлов бўйича шартномаларда коррупцияга қарши курашиш бўйича қўшимча бандлари киритилиши йўлга қўйилди.

Ҳисобот даврида 57 та иш ўрнига жами 161 нафар номзод танловдан ўтказилди. Шундан 57 нафари ишга қабул қилиниб, номзодлар комплекс текширувдан ўтказилди.

Акциядорлик жамиятининг бошқарма, бўлим ҳамда таркибий бўлинмаларда ўқитиш режасига мувофиқ 2024 йилнинг давомида

151 та ўқув семинар, ҳуқуқий тарғибот, профилактик тадбир ва давра суҳбатлари ўтказилди. Ҳамда тадбирлар доирасида 1753 нафар раҳбар ва ходимлар қамраб олинди.

Ҳисобот даврида ходимларнинг коррупциявий хатти-ҳаракатлари, манфаатлар тўқнашуви, коррупцияга қарши бошқа қонунбузарликлар билан боғлиқ масалалар тўғрисидаги алоқа каналлари орқали таркибий бўлинмалар кесимида 2 та бир турдаги, яъни Таркибий бўлинмалар ходим ва ишчиларидан қора ва рангли металл парчаларини йиғишга ёки ўрнига пул йиғиш ҳолати бўйича аноним хабар келиб тушган.

Хабарлар бўйича Акциядорлик жамияти ва унинг таркибий бўлинмаларидаги коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш масаласини кўриб чиқувчи Ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди. Ўрганиш мингдан ортиқ ишчи-ходим аъзо бўлган телеграм каналида аноним сўровнома ўтказиш орқали амалга оширилди.

Хабарнинг анонимлиги ва тегишли далил, ҳужжатлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли Ишчи гуруҳ томонидан таркибий бўлинмаларнинг раҳбарига қора ва рангли металл парчаларини йиғиб топшириш режаларини топшириш бўйича қатъий топшириқлар берилди, ходимлардан бу бўйича мажбурлов ва пул йиғишга йўл қўймаслик бўйича тушунтирилди. Таркибий бўлинмалар раҳбарларига огоҳлантиришлар берилди.

Мониторинг ва назорат тадбирлари доирасида “Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги амалга ошириладиган чора-тадбирлар Дастури”га мувофиқ январ-февраль ойларида Акциядорлик жамиятининг барча таркибий бўлинмаларини коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш юзасидан аудитдан ўтказилиб, айрим буйруқларни Коррупцияга қарши ички назорат бўлими билан келишмаслик, ишга қабул қилинган ходимларни Акциядорлик жамияти ички меъёрий ҳужжатлари билан тўлиқ таништирилмаганлиги, бир қатор бошқарма ва бўлимларнинг йиллик иш режаси ишлаб чиқилмаганлиги аниқланди.

Юқоридаги ҳолатларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб номувофиқликлар бартараф этилди.

Жумладан:

-ишга қабул қилиш тартибида кўзда тутилмаган таклиф хати билан ишга қабул қилишни чек қўйиш;

- харид жараёнларида шартномаларни келишиш тартибига риоя қилиниши;

-тасдиқланган ҳужжат ва ички меъёрий ҳужжатларнинг тасдиқланиш саналаридаги номувофиқликларини бартараф этиш.

Шу билан бирга юқори турувчи орган ва ташкилотлар томонидан киритилган тақдимнома ва ички хизмат текширувларига асосан хато ва камчиликларга йўл қўйган жами 10 нафар Акциядорлик жамияти ходимларига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Бўлишиш

Фойдали ҳаволалар