- Асосий
- Матбуот маркази
- Пресс-конференциялар
Коррупцияга қарши ички назорат бўлими томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот
— Ассалому алайкум!
— “Ўзбек геология қидирув” АЖ Коррупцияга қарши ички назорат бўлими томонидан 2024 йилда коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот.
Акциядорлик жамиятнинг 2024 йил 29 январдаги 09-сонли буйруғи билан “Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги амалга ошириладиган чора-тадбирлар Дастури” тасдиқланган. Ушбу дастурга мувофиқ 17 тадбир белгилаб олиниб 75 фоизи белгиланган вақтларда 20 фоизи маълум сабабларга кўра муддатидан кечиктириб бажарилди.
Жамиятнинг бошқарув аппаратида 30 дан ортиқ бошқарма ва бўлимларда ҳамда мустақил бўлмаган 7 та ҳудудий таркибий бўлинмалар кесимида коррупцияга қарши курашиш тадбирлари амалга оширилди.
Жамиятда 20 дан ортиқ коррупцияга қарши ва тартибга солувчи ички меъёрий ҳужжатлар бўлиб, барча ходим ва раҳбар ушбу ҳужжатлар доирасида иш юритадилар.
Ташкилотларнинг коррупцияга қарши самарадорлик рейтинги E-antikor.uz платформаси орқали Коррупцияга қарши менежмент тизимида олиб борилган ишлар бўйича баҳолаш жорий этилиши сабаб 2024 йил 19 февралдаги 17-сон буйруқ билан “Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш услубиёти” янги таҳрирда тасдиқланди.
e-antikor.uz платформаси орқали акциядорлик жамиятининг функциялар доирасида маълумотлар тўлдирилди. Натижада 30 та функциялар хавф-хатарлар баҳоланиш жараёнида 7 та «Юқори», 9 та «Ўрта» ва 14 та «Паст» даражада қайд этилди. 2024 йил 17 май куни мазкур хавф-хатарларни бартараф этиш бўйича 16 банддан иборат чора-тадбирлар Дастури тасдиқланган. Жорий йилнинг 25 декабрь кунига дастурда белгиланган тадбирлар мезонлар доирасида бажарилди. Ҳамда бу мезонлар хавф-хатарларнинг Юқоридан-ўртага, ўртадан-паст даражага тушишига асос бўлиши мумкин.
Манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш борасида 3940 нафар ходим томонидан декларациялар тўлдирилди. Жумладан, Марказий аппаратда 142 нафар, «Қизилқум» МГҚEда 878 нафар, Марказий лабораторияда 82 нафар, «Самарқанд» МГҚEда 852 нафар, «Тошкент» МГҚEда 620 нафар, «Хисор» МГҚE 474 нафар «Регионал» МГТE 856 нақар ходимлар декларацияларни тўлдирди. Ҳозирги кунга келиб тўлдирилган декларацияларда юзасидан 42 та эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви мавжуд бўлиши мумкинлиги аниқланган.
Кон-геология вазирлиги томонидан 2024 йил 12 сентябрда 36-3403-сонли хат асосида тақдим этилган маълумотлар асосида Жамиятнинг 16 нафар ходимлари (шундан 3 нафари «Регионалгеология» ДМ ходими) 17 та тадбиркорлик субъектларида раҳбар ёки ўз улушига эга эканлиги натижасида манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқарувчи вазият юзага келган. Ушбу ҳолат юзасидан 16 нафар ходимларга бир ойлик муддатда юқоридаги ҳолатларни бартараф этиш юзасидан огоҳлантириш хатлари берилди ҳам 11 та ҳолат бартараф этилиб қолган қисми бартараф этиш жараёнида.
Жорий йил акциядорлик жамияти томонидан 2024 йил давомида харидлар соҳасида жами 1854 та шартномалар расмийлаштирилган. Шулардан:
- электрон дўкон орқали – 1155;
- коорпорацион биржа орқали – 382;
- аукцион орқали – 255;
- спот орқали – 9;
- танлов орқали – 39;
- тўғридан-тўғри – 14.
Барча тузилган шартномаларга коррупцияга қарши бандлар киритилган. Коррупцияга қарши бандларни киритишни рад этиш ҳолатлари мавжуд эмас.
Контрагентларни текшириш борасида акциядорлик жамияти томонидан 2024 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3953-сонли қарори талаблари асосида шартнома имзоланган 14 та ёнилғи маҳсулотлари бўйича жами 86 308 727 600 сўмлик, 39 та энг яхши танлов орқали 62 953 632 596,12 сўмлик тузилган шартнома юзасидан 31 та контрагентларни текшириш ўтказилиб коррупциявий ҳолатлар (манфаатлар тўқнашуви) аниқланмади. Тўғридан тўғри етказиб берувчилар билан тузилган шартномаларга ҳамда энг яхши танлов бўйича шартномаларда коррупцияга қарши курашиш бўйича қўшимча бандлари киритилиши йўлга қўйилган.
Ҳисобот даврида 57 та иш ўрнига жами 161 нафар номзод танловдан ўтказилди. Шундан 57 нафари ишга қабул қилиниб, номзодлар компекс текширувдан ўтказилди.
Шунингдек, акциядорлик жамиятнинг 2024 йил 29 январдаги 09-сонли буйруғи билан “Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги амалга ошириладиган чора-тадбирлар Дастури” ининг 9-бандига мувофиқ Акциядорлик жамиятининг бошқарма, бўлим ҳамда таркибий бўлинмаларда ўқитиш режаси ишлаб чиқилган.
2024 йилнинг давомида 22 та ўқув семинарлари, 21 та ҳуқуқий тарғибот, профилактик тадбирлар ўтказилди. Ҳамда тадбирлар доирасида 1120 раҳбар ва ходимлар қамраб олинди.
Ҳисобот даврида ходимларнинг коррупциявий хатти-ҳаракатлари, манфаатлар тўқнашуви, коррупцияга қарши бошқа қонунбузарликлар билан боғлиқ масалалар тўғрисидаги алоқа каналлари орқали таркибий бўлинмалар кесимида 2 та бир турдаги, яъни Таркибий бўлинмалар ходим ва ишчиларидан қора ва рангли металл парчаларини йиғишга ёки ўрнига пул йиғиш ҳолати бўйича аноним хабар келиб тушган.
Хабарлар бўйича Акциядорлик жамияти ва унинг таркибий бўлинмаларидаги коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш масаласини кўриб чиқувчи Ишчи гуруҳ томонидан ҳолатлар мингдан ортиқ ишчи-ходим аъзо бўлган телеграм каналида аноним сўровнома ўтказилди.
Хабарнинг анонимлиги ва тегишли далил, ҳужжатлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли Ишчи гуруҳ томонидан таркибий бўлинмаларнинг раҳбарига қора ва рангли металл парчаларини йиғиб топшириш режаларини топшириш бўйича қатъий топшириқлар берилди, ходимлардан бу бўйича мажбурлов ва пул йиғишга йўл қўймаслик бўйича тушунтирилди. Таркибий бўлинмалар раҳбарларига огоҳлантиришлар берилиб Коррупцияга қарши ички назорат бўлими томонидан йиллик дастур доирасида таркибий бўлинмаларга уюштирилган хизмат сафарлари давомида ишчи-ходимлар иштирокида такрорий аноним сўровномалар олиш орқали мониторингни олиб бориш, мониторинг натижаларига кўра таркибий бўлинмалар раҳбарларига жиддий чоралар кўрилиши белгилаб олинди.
Мониторинг ва назорат тадбирлари доирасида “Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги амалга ошириладиган чора-тадбирлар Дастури”га мувофиқ январь-февраль ойларида Акциядорлик жамиятининг барча таркибий бўлинмаларини коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш юзасидан аудитдан ўтказилиб, айрим буйруқларни Коррупцияга қарши ички назорат бўлими билан келишмаслик, ишга қабул қилинган ходимларни Акциядорлик жамияти ички меъёрий ҳужжатлари билан тўлиқ таништирилмаганлиги, Харидларни мувофиқлаштириш ва таҳлил қилиш бошқармаси, Мониторинг бўлими, Моддий техник-таъминот бўлими, Харидлар бошқармаси, Маркетинг бўлими, Харидлар бўлими ва Инновацион технологияларни жорий этиш ва минерал хом ашё базасини ривожлантириш бўлимларнинг йиллик иш режаси ишлаб чиқилмаганлиги аниқланди.
Юқоридаги ҳолатларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб биринчи чорак якунига қадар якунлаш белгилаб йиллик иш режалари ишлаб чиқилди.
Ушбу дастурга мувофиқ рағбатлантириш ва мукофотлар мониторинги ўтказилиб, асоссиз рағбатлантириш ва мукофот пуллари тўланмаган.
Ҳар чорак якунида Ёқилғи мойлаш махсулотлари, тўловлар, раҳбатлантиришлар, ишга қабул жараёнлари, Харидлар соҳалари мониторинг тадбирлари ўтказилиб, аниқланган номувофиқликлар бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди. Жумладан:
-ишга қабул қилиш жараёнларида тартибда кўзда тутилмаган таклиф хати билан ишга қабул қилишга чек қўйиш;
- харид жараёнларида шартномаларни келишиш тартибига риоя қилиниши;
-тасдиқланган ҳужжат ва ички меъёрий ҳужжатларнинг тасдиқланиш саналаридаги номувофиқликларини бартараф этиш.
Шу билан бирга аниқланган қоидабузарликлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 12.12.2023-yildagi 17/53-сонли қарори билан аниқланган камчиликлар юзасидан Акциядорлик жамиятининг 18.01.2024-yil 3-сонли буйруғи билан хизмат текшируви ўтказилиб, хато ва камчиликларга йўл қўйган 3 нафар Акциядорлик жамияти ходимларига нисбатан ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизи интизомий жазоси қўлланилди.
- Акциядорлик жамияти юристи Ғ.Чупоновнинг даъво ариза киритиш учун асос бўлган маълумотлар нотўғри берилганлиги сабабли 18,8 млн. сўм ортиқча тўловлар амалга оширилганлиги юзасидан билдиргиси ҳамда Акциядорлик жамиятининг 06.02.2024-yildagi 14-сонли буйруғи асосида хизмат текшируви ўтказилиб 1 нафар хато ва камчиликларга йўл қўйган ходимга нисбатан ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилган.
- Акциядорлик жамиятининг Хисор МГҚE ҳайдовчиси Ф. Норовнинг Кон-геология вазирлиги “ишонч телефони” орқали йўллаган мурожаати юзасидан 15.03.2024-йилдаги 31-сонли буйруғи асосида хизмат текшируви ўтказилиб 6 нафар хато ва камчиликларга йўл ходимга нисбатан ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизи миқдорида ҳамда ҳайфсан интизомий жазолари қўлланилган.
