- Асосий
- Матбуот маркази
- Янгиликлар
Регионал марказий геология тасвирлаш экспедициясида Наврўз байрами кенг нишонланди
Марказий геология тасвирлаш экспедициясида жорий йилнинг 26–27 март кунлари миллий қадриятларимизни улуғловчи, баҳор нафаси ва янгиланиш рамзи бўлган Наврўз байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда корхона ходимлари фаол иштирок этиб, байрамона кайфиятни янада кўтаришга ўз ҳиссаларини қўшдилар.
Тадбир доирасида турли маданий чиқишлар, миллий урф-одат ва анъаналарни намоён этувчи саҳна кўринишлари ташкил этилди. Шунингдек, ходимлар ўртасида дўстона муҳитни мустаҳкамлаш, жамоавийликни ошириш мақсадида қизиқарли танловлар ва беллашувлар ўтказилди.
Бундан ташқари, миллий таомлар тайёрланиб, улар орқали Наврўзнинг ўзига хос файзи ва баракаси яна бир бор ҳис этилди.
Бундай тадбирлар жамоа ўртасида аҳилликни мустаҳкамлаш, миллий қадриятларга бўлган ҳурматни оширишда муҳим аҳамият касб этади.
