Ўзбекистон География жамияти

Географическое общество Узбекистана

Foto Ўзбекистон География жамияти 120 йилдан узоқ бўлган тарихи 1897 йилда Тошкентда Императорлик Рус География жамияти Туркистон бўлимининг ташкил этилганлигидан бошланган. Ҳозирги кунда Ўзбекистон География жамияти нодавлат нотижорат ташкилот мақомига эга бўлган республика илмий жамиятларидан бири ҳисобланади.

Янгиликлар

Келаётган Янги йилингиз билан!

Ҳурматли ҳамкасблар! Ўзбекистон География жамияти раёсати ҳамда "Ўзбекистон География жамияти ахбороти" илмий журналининг таҳририяти барчангизни келаётган Янги йил байрами билан самимий қутлайдилар! Барчангизга кириб келаётган Янги йил фақат яхши ҳодисаларни ва хабарларни олиб келсин, барчамиз учун кутилмаган қийинчилик ва синовлар тугаб бораётган йилда қолиб кетсин! Мустаҳкам саломатлик, яхши кайфият, ижодий ишларда янгидан-янги зафарлар барчангизга насиб қилсин!

Илмий-амалий семинар ҳақида

Ҳурматли ҳамкасблар! Ўзбекистон География жамияти раёсати ҳамда Ўзбекистон Миллий университети География ва табиий ресурслар факультети иқтисодий ва ижтимоий география кафедраси ташаббуси билан 2021 йил 18 март куни "Ўзбекистонда геоурбанистиканинг замонавий муаммолари" мавзусидаги илмий-амалий семинар ўтказилиши ва тегишли номдаги илмий мақолалар тўплами нашр эттирилиши режалаштирилмоқда. Мазкур семинар марҳум устозимиз, истеъдодли олим, педагог ва илм-фан ташкилотчиси география фанлари доктори, профессор Абдусами Солиевич Солиев (1943-2016) хотирасига бағишланади. Батафсил маълумотни иловадаги ахборот хатида танишиб олишингиз мумкин.

123

100174, Республика Узбекистан, г. Ташкент, ул. Университетская, д.4, главный корпус Национального университета Узбекистана

uzgeo.jam@mail.ru

+ 998 71 296 80 45; +998 90 323 08 52;
+998 98 271 89 40