Ўзбекистон География жамияти

Географическое общество Узбекистана

Foto Ўзбекистон География жамияти 120 йилдан узоқ бўлган тарихи 1897 йилда Тошкентда Императорлик Рус География жамияти Туркистон бўлимининг ташкил этилганлигидан бошланган. Ҳозирги кунда Ўзбекистон География жамияти нодавлат нотижорат ташкилот мақомига эга бўлган республика илмий жамиятларидан бири ҳисобланади.

Бош сахифа / Ўзбекистон География жамияти ҳақида / Съездлари

Съездлари

Съезд Ўзбекистон География жамиятининг юқори бошқарув органи бўлиб, жамият фаолиятини тартибга солувчи ташкилий қарор ва ҳужжатларни ишлаб чиқади. Ўзбекистон География жамиятининг I съезди 1980 йил Тошкент шаҳрида ўтказилиб, ҳозиргача унинг 9 та съезди ўтказилди. 1980-2000 йилларда Жамият съездлари ҳар беш йилда, 2000-2009 йиллар оралиғида ҳар уч йилда ўтказилди, 2009 йилдан кейин эса, Жамият низомига киритилган тегишли ўзгартиришларга мувофиқ, яна ҳар беш йилда ўтказиладиган бўлди.

I съезди

Ўзбекистон География жамиятининг юқорида таъкидланганидек, Тошкентда 1980 йилда бўлиб ўтди. Съезд иштирокчилари маърузаларининг тезислари алоҳида нашрда эълон қилинди.

II съезди

Ўзбекистон География жамиятининг беш йил ўтиб, 1985 йил май ойида Тошкентда ўтказилди. Унинг якуни бўйича иштирокчиларнинг тезислари тўплам кўринишида чоп этилди.

III съезди

1990 йил май ойида Тошкентда бўлиб ўтди. Ушбу съезд материаллари 4-жилдли тўплам кўринишида нашрдан чиққан.

IV съезди

1995 йил апрель ойида “Мустақиллик ва география” шиори остида ўтказилган бўлиб, Мустақиллик давридаги Жамиятнинг илк съезди ҳисобланади. Юқорида келтирилган сарлавҳа остида икки қисмдан иборат съезд материаллари чоп этилди

V съезди

2000 йил сентябрь ойида Самарқандда Ўзбекистон География жамиятининг V съезди бўлиб ўтди. Иштирокчиларнинг маърузалари “Ўзбекистон География жамияти ахбороти” нинг 21-жилдида чоп этилди.

VI съезди

Мамлакатимиз географларининг кейинги, VI съезди 2003 йил ноябрь ойида Фарғона шаҳрида ўтказилди. Ушбу съезднинг баъзи материаллари “Ўзбекистон География жамияти ахбороти” нинг 23-жилдида чоп этилди.

VII съезди

Ўзбекистон География жамиятининг VII съезди 2006 йилнинг ноябрь ойида пойтахтда - Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. Ушбу съезд материаллари дастлабки тўрт съезд сингари алоҳида нашрда чоп этилди. Аммо китобнинг ҳажми олдинги съезд нашрлари билан таққослаганда сезиларли даражада ошди, босиб чиқариш сифати эса анча юқори бўлди.

VIII съезди

Ўзбекистон География жамиятининг VIII съезди Ўзбекистон география фани ва таълимининг марказларидан бири - Қорақалпоғистон пойтахти Нукус шаҳрида бўлиб ўтди. Ушбу съезд материаллари ҳам алоҳида йирик форматли нашр сифатида чиқарилди.

IX съезди

Республика География жамиятининг навбатдаги IX съезди 2014 йилнинг декабрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди.

100174, Республика Узбекистан, г. Ташкент, ул. Университетская, д.4, главный корпус Национального университета Узбекистана

uzgeo.jam@mail.ru

+ 998 71 296 80 45; +998 90 323 08 52;
+998 98 271 89 40