Ўзбекистон География жамияти

Географическое общество Узбекистана

Foto Ўзбекистон География жамияти 120 йилдан узоқ бўлган тарихи 1897 йилда Тошкентда Императорлик Рус География жамияти Туркистон бўлимининг ташкил этилганлигидан бошланган. Ҳозирги кунда Ўзбекистон География жамияти нодавлат нотижорат ташкилот мақомига эга бўлган республика илмий жамиятларидан бири ҳисобланади.


Таниқли россиялик шаҳаршунос-географ профессор Георгий Михайлович Лаппо вафот этди

Ўзбекистон География жамияти раёсати Москва шаҳрида 98 ёшида вафот этган география фанлари доктори, профессор, Россия Федерациясида хизмат кўрсатган фан арбоби, Рус География жамияти фахрий аъзоси Георгий Михайлович Лаппонинг яқинлари, оила аъзолари, шогирд ва ҳамкасбларига ҳамдардлик билдиради. Г.М.Лаппонинг вафоти география фани учун катта йўқотиш. Олим бутун жаҳон миқёсида тан олинган шаҳарлар географияси илмий йўналишининг асосчиси ва классик вакилларидан бири бўлган. Георгий Михайлович Лаппо 1960-80-йилларда бутун Иттифоқ, жумладан Ўзбекистонда шаҳарлар географияси бўйича юқори малакали илмий кадрларни тайёрлашга катта ҳисса қўшган. Жумладан, устоз доцент Т.И.Раимовнинг номзодлик, профессор А.С.Солиевнинг докторлик диссертацияларнинг тайёрланиш жараёнида катта беминнат ёрдам берган. Марҳум профессор Г.М.Лаппонинг бой илмий ва ўқув-услубий мероси кўп йиллар мобайнида ўз қийматлигини йўқотмаслигига ишончимиз комил. Олимнинг хотираси ёрқин ва абадий бўлсин.

100174, Республика Узбекистан, г. Ташкент, ул. Университетская, д.4, главный корпус Национального университета Узбекистана

uzgeo.jam@mail.ru

+ 998 71 296 80 45; +998 90 323 08 52;
+998 98 271 89 40