Ўзбекистон География жамияти

Географическое общество Узбекистана

Foto Ўзбекистон География жамияти 120 йилдан узоқ бўлган тарихи 1897 йилда Тошкентда Императорлик Рус География жамияти Туркистон бўлимининг ташкил этилганлигидан бошланган. Ҳозирги кунда Ўзбекистон География жамияти нодавлат нотижорат ташкилот мақомига эга бўлган республика илмий жамиятларидан бири ҳисобланади.


Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, профессор, география фанлари доктори Лапас Алибекович Алибеков вафот этди

Табиий география ва геоэкология соҳаларидаги етук олим, Ўзбекистон ва хорижда кенг танилган мутахассис, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Ўзбекистон География жамияти фаҳрий аъзоси, Самарқанд давлат университети профессори, география фанлари доктори Лапас Алибекович Алибеков 2020 йил 5 август куни Самарқанд шаҳрида 82 ёшда вафот этди. Ўзбекистон География жамияти раёсати ва "Ўзбекистон География жамияти ахбороти" илмий журналининг таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари, яқинлари, шогирд ва ҳамкасбларига ўзларининг самимий ҳамдардликларини билдирадилар. Устознинг оҳирати обод бўлсин.

100174, Республика Узбекистан, г. Ташкент, ул. Университетская, д.4, главный корпус Национального университета Узбекистана

uzgeo.jam@mail.ru

+ 998 71 296 80 45; +998 90 323 08 52;
+998 98 271 89 40