Ўзбекистон География жамияти

Географическое общество Узбекистана

Foto Ўзбекистон География жамияти 120 йилдан узоқ бўлган тарихи 1897 йилда Тошкентда Императорлик Рус География жамияти Туркистон бўлимининг ташкил этилганлигидан бошланган. Ҳозирги кунда Ўзбекистон География жамияти нодавлат нотижорат ташкилот мақомига эга бўлган республика илмий жамиятларидан бири ҳисобланади.


Профессор, география фанлари доктори Абдуҳаким Абдухамидович Қаюмов вафот этди

Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий география фани катта жудоликка учради. Тошкент шаҳрида 2020 йил 21 июль куни аҳоли ва меҳнат ресурслари географияси, геоурбанистика соҳаларидаги таниқли олим, ўрта ва олий таълим учун кўплаб дарслик ва ўқув қўлланмалар муаллифи, профессор, география фанлари доктори Абдуҳаким Абдухамидович Қаюмов вафот этди. Ўзбекистон География жамияти раёсати ва "Ўзбекистон География жамияти ахбороти" илмий журналининг таҳририяти А.А. Қаюмовнинг яқинлари ва оила аъзоларига ўз самимий таъзияларини изхор этади.

100174, Республика Узбекистан, г. Ташкент, ул. Университетская, д.4, главный корпус Национального университета Узбекистана

uzgeo.jam@mail.ru

+ 998 71 296 80 45; +998 90 323 08 52;
+998 98 271 89 40