Ўзбекистон География жамияти

Географическое общество Узбекистана

Foto Ўзбекистон География жамияти 120 йилдан узоқ бўлган тарихи 1897 йилда Тошкентда Императорлик Рус География жамияти Туркистон бўлимининг ташкил этилганлигидан бошланган. Ҳозирги кунда Ўзбекистон География жамияти нодавлат нотижорат ташкилот мақомига эга бўлган республика илмий жамиятларидан бири ҳисобланади.


Ўзбекистон География жамияти профессор, география фанлари доктори Евгений Наумович Перцикнинг вафот этгани муносабати билан таъзия билдиради

Бутун дунёда кенг танилган россиялик географ-олим профессор, география фанлари доктори Евгений Наумович Перцик Москвада 2020 йил 15 май куни 90 ёшида вафот этди. Профессор Е.Н. Перцик геоурбанистика ва район планировкаси соҳаларида йирик мутахассис бўлган. Марҳум олим бу соҳалар ҳамда география тарихи, назарияси ва методологиясига оид 150 тадан ортиқ илмий асарлар, жумладан 15 та монография ва дарсликларни ёзган. Профессор Е.Н. Перцик 30 тага яқин фан номзодлари ва фан докторларини тайёрлаган. У кишининг шогирдларидан бири - Самарқанд давлат университети доценти, география фанлари номзоди Низом Хамроевич Маматқулов. Ўзбекистон География жамияти раёсати Евгений Наумовичнинг оила аъзолари, шогирдлари ва ҳамкасбларига чуқур таъзия билдиради.

100174, Республика Узбекистан, г. Ташкент, ул. Университетская, д.4, главный корпус Национального университета Узбекистана

uzgeo.jam@mail.ru

+ 998 71 296 80 45; +998 90 323 08 52;
+998 98 271 89 40