Ўзбекистон География жамияти

Географическое общество Узбекистана

Foto Ўзбекистон География жамияти 120 йилдан узоқ бўлган тарихи 1897 йилда Тошкентда Императорлик Рус География жамияти Туркистон бўлимининг ташкил этилганлигидан бошланган. Ҳозирги кунда Ўзбекистон География жамияти нодавлат нотижорат ташкилот мақомига эга бўлган республика илмий жамиятларидан бири ҳисобланади.


Ўзбекистон География жамияти раёсати барчани 9 Май - Хотира ва қадрлаш куни билан табриклайди

Ҳурматли ҳамкасблар! Ўзбекистон География жамияти раёсати барчангизни улуғ байрам - 9 Май - Хотира ва қадрлаш куни билан чин қалбдан қутлайди! Бу йил бутун инсоният сингари, республикамизнинг кўп миллатли халқи буюк тарихий сана - фашистик Германия устида қозонилган Ғалабанинг 75-йиллигини қутлайди. Буюк аждодларимиз 75 йил олдин нафақат ўз Ватанини, балки бутун инсониятни тарихда кўрилмаган вайронкор ва вахший кучдан - фашизм ва нацизмдан қутқардилар. Ўша йиллардаги улуғ синов ва уни енгган халқимизнинг енгилмас кучи ҳар доим бизлар учун етиб бўлмайдиган намуна, бунёдкор ҳаёт ва меҳнат, адолат ва инсонийлик йўлидаги кураш учун чин илҳом манбаи бўлади. Уруш ва меҳнат фаҳрийларининг буюклигига муносиб бўлайлик! Байрамингиз муборак бўлсин!

100174, Республика Узбекистан, г. Ташкент, ул. Университетская, д.4, главный корпус Национального университета Узбекистана

uzgeo.jam@mail.ru

+ 998 71 296 80 45; +998 90 323 08 52;
+998 98 271 89 40