Ўзбекистон География жамияти

Географическое общество Узбекистана

Foto Ўзбекистон География жамияти 120 йилдан узоқ бўлган тарихи 1897 йилда Тошкентда Императорлик Рус География жамияти Туркистон бўлимининг ташкил этилганлигидан бошланган. Ҳозирги кунда Ўзбекистон География жамияти нодавлат нотижорат ташкилот мақомига эга бўлган республика илмий жамиятларидан бири ҳисобланади.


Ўзбекистон География жамияти томонидан янги тарихий-илмий монография нашрдан чиқариш режалаштирилган

Ўзбекистон География жамияти раёсати ташаббуси билан “Ўзбекистон олийгоҳларининг география йўналишидаги факультет ва кафедраларининг тарихи” номидаги жамоавий монография нашрга тайёрланиши ва чоп этилиши режалаштирмоқда. Ушбу нашрда республикамизнинг география йўналишидаги факультет ёки кафедралари мавжуд бўлган ва география соҳасидаги малакали кадрларни тайёрлаётган 17та олий ўқув юртлари (университет ва педагогика институтлари) нинг тегишли бўлинмаларининг тарихи ёритилади. Монография параграфларини тайёрлашда иштирок этган барча мутахассислар китоб муаллифларининг жамоаси таркибига киритилади. Монография мундарижасининг режаси илова қилинади. Ҳар бир олий ўқув юртига бағишланган параграфда ушбу олийгоҳдаги география факультети (алоҳида равишда мавжуд бўлса) ва география йўналишидаги ҳар бир кафедранинг асос солиниши, ривожланишининг муҳим босқичлари, раҳбарлари, етакчи илмий-педагогик ходимлари, илмий тадқиқотларининг асосий йўналишлари, тайёрланган диссертациялар, чоп эттирилган муҳим илмий ва ўқув-услубий адабиётлар, ҳозирги босқичдаги таълим жараёнининг асосий кўрсаткичлари, илмий тадқиқотларининг истиқболли йўналишлари каби масалалар ёритилиши лозим. Матн Microsoft Word 2003-2007 матн муҳарририда Times New Roman шрифти билан 14 кегл, 1,5 интервалда терилади. Матннинг ҳажми – 10 бетдан 30 бетгача. Шу муносабат билан республика олийгоҳларининг география йўналишидаги барча факультет ва кафедраларининг раҳбарларидан тегишли мазмундаги матнларнинг 2020 йил 1 июлгача тайёрланиши ва Ўзбекистон География жамиятининг электрон почта манзили (uzgeo@mail.ru) га жўнатилишини таъминлаш сўралади.

100174, Республика Узбекистан, г. Ташкент, ул. Университетская, д.4, главный корпус Национального университета Узбекистана

uzgeo.jam@mail.ru

+ 998 71 296 80 45; +998 90 323 08 52;
+998 98 271 89 40