Ўзбекистон География жамияти

Географическое общество Узбекистана

Foto Ўзбекистон География жамияти 120 йилдан узоқ бўлган тарихи 1897 йилда Тошкентда Императорлик Рус География жамияти Туркистон бўлимининг ташкил этилганлигидан бошланган. Ҳозирги кунда Ўзбекистон География жамияти нодавлат нотижорат ташкилот мақомига эга бўлган республика илмий жамиятларидан бири ҳисобланади.


Таниқли россиялик географ профессор Михаил Дмитриевич Шаригин вафот этди

2020 йил 15 апрел куни Перм шаҳрида таниқли иқтисодий географ олим, география фанлари доктори, профессор Михаил Дмитриевич Шаригин 81 ёшида вафот этди. М.Д.Шаригин кўп йиллик илмий фаолияти мобайнида саноат географияси, иқтисодий районлаштириш, иқтисодий ва ижтимоий география назарияси бўйича ўнлаб йирик асарларни яратган. Ярим асрдан зиёд вақт давомида Перм давлат университети География факультетида ишлаб, профессор М.Д.Шаригин ўзига хос илмий мактаб яратган. Жами 50тага яқин фан номзоди ва фан докторларини тайёрлаган. М.Д.Шаригиннинг илмий-услубий ишлари Ўзбекистонда ҳам жуда яхши маълум ва кенг қўлланилмоқда. Ўзбекистон География жамияти раёсати профессор Михаил Дмитриевич Шаригиннинг яқинлари, оила аъзолари, ҳамкасб ва шогирдларига самимий таъзия билдиради.

100174, Республика Узбекистан, г. Ташкент, ул. Университетская, д.4, главный корпус Национального университета Узбекистана

uzgeo.jam@mail.ru

+ 998 71 296 80 45; +998 90 323 08 52;
+998 98 271 89 40