Ўзбекистон География жамияти

Географическое общество Узбекистана

Foto Ўзбекистон География жамияти 120 йилдан узоқ бўлган тарихи 1897 йилда Тошкентда Императорлик Рус География жамияти Туркистон бўлимининг ташкил этилганлигидан бошланган. Ҳозирги кунда Ўзбекистон География жамияти нодавлат нотижорат ташкилот мақомига эга бўлган республика илмий жамиятларидан бири ҳисобланади.


Кириб келаётган янги 2020 йилингиз муборак бўлсин!

Ҳурматли ҳамкасб-географлар! Ўзбекистон География жамияти раёсати барчангизни кириб келаётган янги 2020 йилингиз билан чин қалбдан табриклайди! Якунланаётган 2019 йил Ўзбекистон география фани учун кўп муваффаққиятларни олиб келди: юқори савияда ўтказилган халқаро конференциялар, хорижий илмий сафарлар, янги халқаро алоқалар, навбатдаги съезд, география фанининг 15 та олий таълим йўналишининг кириш имтихонларига қўшилганлиги ва бошқалар. Кириб келаётган 2020 йил бундан ҳам омадли ва қувончли бўлсин! Барчангизга соғлик-саломатлик, оилавий тинчилик ва бахт-саодат, илмий-педагогик ва ижодий ишларингизда улкан зафарлар тилаб қоламиз!

100174, Республика Узбекистан, г. Ташкент, ул. Университетская, д.4, главный корпус Национального университета Узбекистана

uzgeo.jam@mail.ru

+ 998 71 296 80 45; +998 90 323 08 52;
+998 98 271 89 40