Ўзбекистон География жамияти

Географическое общество Узбекистана

Foto Ўзбекистон География жамияти 120 йилдан узоқ бўлган тарихи 1897 йилда Тошкентда Императорлик Рус География жамияти Туркистон бўлимининг ташкил этилганлигидан бошланган. Ҳозирги кунда Ўзбекистон География жамияти нодавлат нотижорат ташкилот мақомига эга бўлган республика илмий жамиятларидан бири ҳисобланади.


Ўзбекистон География жамияти Х съезди бўлиб ўтди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Ўзбекистон География жамияти Х съезди 2019 йил 6-7 декабрь кунлари бўлиб ўтди. Съезд ялпи мажлисида 9та илмий маъруза эшитилди ва муҳокама этилди. Жамият раиси в.б. профессор Ф.Ҳ.Ҳикматовнинг ҳисобот маърузаси тингланди. Съезд материаллари илмий мақолалар тўплами тарзида чоп этилди. Тўпламга 80 тага яқин муаллифнинг 50 та илмий мақоласи киритилди. Ўзбекистон География жамияти фаолиятига оид қатор ташкилий масалалар юзасидан съезд қарорлари қабул қилинди.

100174, Республика Узбекистан, г. Ташкент, ул. Университетская, д.4, главный корпус Национального университета Узбекистана

uzgeo.jam@mail.ru

+ 998 71 296 80 45; +998 90 323 08 52;
+998 98 271 89 40