Ўзбекистон География жамияти

Географическое общество Узбекистана

Foto Ўзбекистон География жамияти 120 йилдан узоқ бўлган тарихи 1897 йилда Тошкентда Императорлик Рус География жамияти Туркистон бўлимининг ташкил этилганлигидан бошланган. Ҳозирги кунда Ўзбекистон География жамияти нодавлат нотижорат ташкилот мақомига эга бўлган республика илмий жамиятларидан бири ҳисобланади.


Ўзбекистон География жамиятининг Х-съезди ҳақида

2019 йил 6-7 декабр кунлари Тошкент шаҳрида, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Ўзбекистон География жамиятининг навбатдаги Х съезди бўлиб ўтади. Съезднинг ялпи мажлисида Ўзбекистон География жамияти раиси в.б., профессор Ф.Ҳ.Ҳикматовнинг ҳисоботи, шунингдек, Ўзбекистонда география фани ривожланишининг долзарб муаммолари, замонавий географик тадқиқотларнинг назарий ва амалий масалаларига бағишланган илмий маърузалар тингланади. Шу билан бирга, Съездда қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилади.

100174, Республика Узбекистан, г. Ташкент, ул. Университетская, д.4, главный корпус Национального университета Узбекистана

uzgeo.jam@mail.ru

+ 998 71 296 80 45; +998 90 323 08 52;
+998 98 271 89 40