Ўзбекистон География жамияти

Географическое общество Узбекистана

Foto Ўзбекистон География жамияти 120 йилдан узоқ бўлган тарихи 1897 йилда Тошкентда Императорлик Рус География жамияти Туркистон бўлимининг ташкил этилганлигидан бошланган. Ҳозирги кунда Ўзбекистон География жамияти нодавлат нотижорат ташкилот мақомига эга бўлган республика илмий жамиятларидан бири ҳисобланади.


Ўзбекистон География жамияти расмий веб-сайтига хуш келибсиз!

Ўзбекистон География жамиятининг расмий веб-сайти ишга тушди! Сайтда Ўзбекистон География жамиятининг яратилишидан то ҳозирги кунгача босиб ўтган тарихий йўли, собиқ раислари, турли йилларда ўтган съездлари ҳақида маълумотларни топишингиз мумкин. Шунингдек, жамиятнинг ҳозирги раҳбарияти, халқаро ҳамкорлиги, амалга оширилаётган тадбирлари ҳақида ҳам маълумотлар жойлаштирилган. "Ўзбекистон География жамияти ахбороти" илмий журналининг таҳририяти, мақолаларни расмийлаштириш талаблари ва турли йилларда чиққан жилдларининг архиви билан ҳам сайтимиз орқали танишишингиз мумкин. Сайтнинг электрон кутубхонасида Ўзбекистон географлари томонидан чоп этилган монографиялар, дарслик ва ўқув қўлланмалар, ҳимоя қилган диссертациялари ва уларнинг авторефератлари жой олган. География фани ва таълимига барча қизиқувчиларни расмий веб-сайтимиздан фойдаланишга таклиф қиламиз!

100174, Республика Узбекистан, г. Ташкент, ул. Университетская, д.4, главный корпус Национального университета Узбекистана

uzgeo.jam@mail.ru

+ 998 71 296 80 45; +998 90 323 08 52;
+998 98 271 89 40