Ҳурматли ҳамкасблар! Ўзбекистон География жамияти раёсати ҳамда "Ўзбекистон География жамияти ахбороти" илмий журналининг таҳририяти барчангизни келаётган Янги йил байрами билан самимий қутлайдилар! Барчангизга кириб келаётган Янги йил фақат яхши ҳодисаларни ва хабарларни олиб келсин, барчамиз учун кутилмаган қийинчилик ва синовлар тугаб бораётган йилда қолиб кетсин! Мустаҳкам саломатлик, яхши кайфият, ижодий ишларда янгидан-янги зафарлар барчангизга насиб қилсин!