Ўзбекистон География жамияти

Географическое общество Узбекистана

Foto Ўзбекистон География жамияти 120 йилдан узоқ бўлган тарихи 1897 йилда Тошкентда Императорлик Рус География жамияти Туркистон бўлимининг ташкил этилганлигидан бошланган. Ҳозирги кунда Ўзбекистон География жамияти нодавлат нотижорат ташкилот мақомига эга бўлган республика илмий жамиятларидан бири ҳисобланади.


Ўзбекистон ва Тожикистон География жамиятлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланди

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида ўтказилган "Ўзбекистонда утризм ва рекреацияни ривожлантиришнинг географик муаммолари ва имкониятлари" халқаро илмий-амалий конференция доирасида Ўзбекистон ва Тожикистон География жамиятлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланди. Бу шартномада ўзаро ҳамкорликнинг бир нечта йўналишлари кўрсатилган бўлиб, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, халқаро имий-амалий конференцияларни ўтказиш, илмий журналларда қўшма мақолаларни чоп эттириш, илмий ва статистик маълумотларни ўзаро алмашишга алоҳида эътибор берилган. мид қиламизки, бу шартнома имзолангандан сўнг Ўзбекистон ва Тожикистон географлари ўртасидаги ҳамкорлик анча жонланади ва янги даражага чиқади.

100174, Республика Узбекистан, г. Ташкент, ул. Университетская, д.4, главный корпус Национального университета Узбекистана

uzgeo.jam@mail.ru

+ 998 71 296 80 45; +998 90 323 08 52;
+998 98 271 89 40