Ўзбекистон География жамияти

Географическое общество Узбекистана

Foto Ўзбекистон География жамияти 120 йилдан узоқ бўлган тарихи 1897 йилда Тошкентда Императорлик Рус География жамияти Туркистон бўлимининг ташкил этилганлигидан бошланган. Ҳозирги кунда Ўзбекистон География жамияти нодавлат нотижорат ташкилот мақомига эга бўлган республика илмий жамиятларидан бири ҳисобланади.


География фанлари доктори, профессор Есенғали Курбанович Умаров вафот этди

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон ижтимоий-иқтисодий география фани оғир жудоликка учради. Нукус шаҳрида 2019 йил 22 октябр куни 80 ёшида республикамизда таниқли иқтисодий географ, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти профессори, география фанлари доктори Есенғали Курбанович Умаров вафот этди. Ўзбекистон география жамияти раёсати ва "Ўзбекистон география жамияти ахбороти" илмий журналининг таҳририяти Е.К.Умаровнинг яқинлари, оила аъзолари ва барча Қорақалпоғистонлик ҳамкасбларига ўз самимий таъзияномаларини изхор этади.

100174, Республика Узбекистан, г. Ташкент, ул. Университетская, д.4, главный корпус Национального университета Узбекистана

uzgeo.jam@mail.ru

+ 998 71 296 80 45; +998 90 323 08 52;
+998 98 271 89 40