Ўзбекистон География жамияти

Географическое общество Узбекистана

Foto Ўзбекистон География жамияти 120 йилдан узоқ бўлган тарихи 1897 йилда Тошкентда Императорлик Рус География жамияти Туркистон бўлимининг ташкил этилганлигидан бошланган. Ҳозирги кунда Ўзбекистон География жамияти нодавлат нотижорат ташкилот мақомига эга бўлган республика илмий жамиятларидан бири ҳисобланади.


Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида "Ўзбекистонда туризм ва рекреацияни ривожлантиришнинг географик муаммолари ва имкониятлари" мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

2019 йил 11-12 октябрь кунлари Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида “Ўзбекистонда туризм ва рекреацияни ривожлантиришнинг географик муаммолари ва имкониятлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Ушбу конференция Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон География жамияти ва Ўш давлат университети билан ҳамкорликда ташкил этилди. Конференция ишида Ўзбекистоннинг турли шаҳарлари (Чирчиқ, Тошкент, Андижон, Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Жиззах, Термиз)дан 25 нафардан зиёд географ ва иқтисодчи олимлар, жумладан 5 нафар фан доктори, шунингдек 6та хорижий давлат (Германия, Қозоғистон, Қирғизистон, Малайзия, Россия, Тожикистон) вакиллари, жумладан 5 нафар фан доктори бевосита иштирок этди. “Ўзбекистонда туризм ва рекреацияни ривожлантиришнинг географик муаммолари ва имкониятлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция материаллари алоҳида тўплам кўринишида чоп этилиб, жами 79та мақолани таркибига олди. Шу жумладан 36 мақола туризм ва рекерация масалалари билан шуғулланувчи ҳорижий муаллифларга тегишли. Муаллифларнинг умумий сони 132 тага тенг бўлиб, 17 нафари фан доктори, 57 нафари фан номзоди ва фалсафа доктори илмий даражаларига эгадир. Тўплам муаллифларидан 76 нафари Ўзбекистон вакиллари бўлса, 56 таси 6та хорижий давлат (Беларус, Қозоғистон, Қиғизистон, Россия, Тожикистон, Украина) олимларидир. Конференция дастри доирасида хорижий иштирокчилар учун Тошкент вилоятининг тоғ олди-тоғ районлари бўйлаб экскурсия ташкил этилган бўлиб, меҳмонлар айрим муҳим туристик объектлар (Чорвоқ сув омбори, “Физика-Қуёш” ИИЧБ, Паркент тумани узумзорлари, Суқоқ қишлоғи) билан таништирдилар.

100174, Республика Узбекистан, г. Ташкент, ул. Университетская, д.4, главный корпус Национального университета Узбекистана

uzgeo.jam@mail.ru

+ 998 71 296 80 45; +998 90 323 08 52;
+998 98 271 89 40