Ўзбекистон География жамияти

Географическое общество Узбекистана

Foto Ўзбекистон География жамияти 120 йилдан узоқ бўлган тарихи 1897 йилда Тошкентда Императорлик Рус География жамияти Туркистон бўлимининг ташкил этилганлигидан бошланган. Ҳозирги кунда Ўзбекистон География жамияти нодавлат нотижорат ташкилот мақомига эга бўлган республика илмий жамиятларидан бири ҳисобланади.


Тошкентда “Ўзбекистон ва Россияда география фани: умумий муаммолари, ҳамкорлик имкониятлари ва истиқболлари” мавзуидаги Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

2019 йил 13-19 май кунлари Тошкентда “Ўзбекистон ва Россияда география фани: умумий муаммолари, ҳамкорлик имкониятлари ва истиқболлари” мавзуидаги Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Бу катта тадбир Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон география жамияти ҳамда Россия ижтимоий географлари ассоциацияси томонидан ташкил этилди. Мажлисларда 33 нафар ўзбекистонлик географ, жумладан 10 нафар фан доктори ўз маърузалари билан иштирок этдилар. Конференция ишида 7та хорижий мамлакат (Босния ва Герцеговина, Грузия, Қозоғистон, Хитой, Польша, Россия, Тожикистон) дан 62 нафар мутахассис, хусусан 27 та фан доктори бевосита қатнашди. Энг кўп сонли делегация билан россиялик географлар қатнашдилар: Тошкентга Россиянинг 16 та шаҳри (Барнаул, Белгород, Владивосток, Волгоград, Воронеж, Екатеринбург, Иркутск, Калининград, Москва, Новосибирск, Оренбург, Ростов-Дон, Санкт-Петербург, Смоленск, Улан-Удэ, Хабаровск) дан 45 нафар географ, иқтисодчи, тарихчи, социолог, эколог, файласуф олимлар (шу жумладан 17 нафар фан доктори) келиб, конференцияда ўз маърузалари билан иштирок этишди. Халқаро конференция материаллари махсус тўплам кўринишида нашр этилиб, 12 та давлат (Озарбайжон, Буюк Британия, Грузия, Германия, Қозоғистон, Қирғизистон, Польша, Босния ва Герцеговина, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Украина) вакиллари ҳисобланган 200 тадан зиёд муаллифдан жами 125 та тезис ушбу тўпламдан жой олди.

100174, Республика Узбекистан, г. Ташкент, ул. Университетская, д.4, главный корпус Национального университета Узбекистана

uzgeo.jam@mail.ru

+ 998 71 296 80 45; +998 90 323 08 52;
+998 98 271 89 40